Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
одамларни ҳам тайёрлаб қўйди. Халифаликка номзодлар Алий, Усмон, Абдурраҳмон ибн Авф, Зубайр ибн Аввом, Талҳа ибн Убайдуллоҳ ва Саъд ибн Абу Ваққос р.а.лар эди. Агар мана шундай саҳобалардан бири халифа сайлашга иттифоқ қилмаса ўлдирилар экан, бу ҳол халифа сайлаш қатъиян зарурлигига далил бўлади.
Ҳукмларни ижро қилиш, ҳадларни тиклаш, чегараларни мустаҳкамлаш, қўшинларни жангга тайёрлаш, одамлар ўртасидаги келишмовчиликларни тўхтатиш, тинчликни сақлаш ва шу каби шаръий вазифалар халифага боғлиқдир. Шунинг учун халифа тиклаш вожибдир.
Халифаликни талаб қилиш макруҳ эмас. Саҳобалар р.а. ва аҳли шўро халифалик устида тортишишган. Буни улардан ҳеч ким инкор этмаган, балки саҳобалар ижмоси орқали бундай тортишув мумкинлигига келишилган.
Расулуллоҳ с.а.в. шундай деганлар: «Агар иккита халифага байъат қилинса, уларнинг кейингисини ўлдиринглар» (Муслим Абу Саид Худрийдан ривоят қилган). Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: «Кимки бир имом (халифа) билан байъат қилиб, унга қўлини-ю дилини тутса, бор кучи билан унга итоат этсин. Агар бошқаси келиб, халифаликни у билан талашса, кейингисининг бўйнига (қилич билан) уринглар» (Муслим ривояти). Яна бир ривоятда «Ким бўлса ҳам унинг бўйнини қилич билан узинглар», деган сўзларига кўра барча мусулмонларга фақат битта халифа сайланади. Ўлдиришга буюришлари сабаби, агар бошқа йўл билан қайтмаса, унда ўлдирилади. Агар халифалик сифатларига эга бўлган бир нечта одам тўпланса, кўпчилик томонидан байъати қонуний тусга кирган шахс халифа бўлади. Кўпчиликка қарши чиққан шахс эса боғий бўлади. Агар халифалик шартларини ўзида тўлиқ мужассам этган битта шахс халифаликка сайланса, кейин кўпчилик ундан бошқасига байъат қилса, биринчиси халифа бўлиб қолаверади. Иккинчисини эса рад қилиш лозим бўлади. Халифада тўлиқ бўлиши керак бўлган шартлар қуйидагилар: Мусулмон, эркак, болиғ, оқил, одил, ҳур ва қодир бўлиши. Мусулмон бўлишининг далили Оллоҳ Таолонинг ушбу сўзидир:
وَلَنْ يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً -141,
– „Ва Оллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай“. [4:141]
Эркак бўлишининг далили Расулуллоҳ с.а.в.нинг ушбу ҳадисларидир: «Ўз ишларига аёл кишини бош қилиб олган қавм ҳеч қачон нажот топмайди». Болиғ ва оқил бўлишининг далили ушбу ҳадисдан олинган: Расулуллоҳ с.а.в. шундай дедилар: «Уйқудаги киши уйғонгунича, сабий балоғатга етгунча ва телба тузалгунича қалам кўтарилгандир». Кимдан қалам кўтарилган (яъни қилган ишларига жавобгар бўлмайдиган) бўлса, у шаръан мукаллаф эмасдир. Бинобарин, у ўз ишларини тасарруф қила олмагани учун халифа бўлиши ёки ҳукмдорликка алоқадор бирор қуйи мансабга тайинланиши дуруст эмас. Чунки у тасарруф қилиш ҳуқуқига эга эмас.
167-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|